“Реал” Модрич ўрнига янги юлдузни олади

“Реал” клуби ёши ўтиб қолган Лука Модричнинг ўрнига бошқа футболчи олишга қарор қилди. Мадридликлар ярим ҳимоя марказини “Зальцбург” таркибида порлай бошлаган Доминик Собослаига топширишни мақсад қилган.

Венгрия терма жамоаси плеймейкерини олиш учун “Қироллик клуби” 30 миллион евро харажат қилишга тайёр. Футболчини олишда мадридликлар “Арсенал” ва “Лейпциг”  билан рақобатлашишига тўғри келади.

Собослаининг ўзи куни кеча Европа чемпионатининг саралаш турнирида Исландия дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, Венгрияни мусобақанинг финал қисмига олиб чиқди -  2:1.

“Реал” икки юлдузни кўзлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!