“Реал” икки юлдузни кўзлади

Ўтган ёзда бирор бир трансферга қўл урмаган “Реал” мавсум якунлангандан кейин бир неча номдор футболчиларни харид қилишини маълум қилганди.

Хусусан, мадридликлар Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ва Эдуардо Камавинга сингари ёш бўлишига қарамай, юлдуз даражасига етган истеъдод эгаларига харидор ҳисобланади.

“Қироллик клуби” раҳбарияти бу футболчиларни икки йил давомида қўлга киритишни режалаштирган эди. Бироқ, “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан зудлик билан таркибни кучайтириш кераклигини айтмоқда.

Унинг талабидан келиб чиқиб, раҳбарияти Эрлинг Холанд ва Эдуардо Камавингини қишки трансферлар мавсумида олишга қарор қилди.

“Реал” норвегиялик ҳужумчи учун “Боруссия”га 75 миллион евро ва Бундеслигада зўр ўйнаган Лука Йовични беришга тайёр. “Ренн” ярим ҳимоячиси учун мадридликлар 60 миллион евро таклиф қилмоқда.

eeeeeee_0

Килиан Мбаппенинг трансфери мавсум якунланганидан сўнг амалга оширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!