"Реал" Моуриньо сўраган трансфер учун катта сумма тикади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонининг келажаги ҳали ҳам аниқ эмас — у Мадриднинг «Реал» клуби сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кучаймоқда.

Маълумотларга кўра, «Қироллик клуби»  бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоя марказини яна бир тажрибали футболчи билан мустаҳкамлаш тарафдори. 

Португалиялик мутахассис айнан Бастонини ўз тактик режаларига мос футболчи сифатида кўрмоқда. 

«AS» нашри ёзишича, «Реал» «Интер» етакчиларидан бири бўлган Бастонини аввал айтилганидек 70 миллион ёки ундан кўпроқ эмас, балки тахминан 60 миллион евро эвазига қўлга киритиш имкониятига эга.

24 ёшли Алессандро Бастони ўтган мавсумда «Интер» таркибида 40 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!