"Реал" мухлислари учун хушхабар

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар яқин орада сафга қайтади, дея хабар бермоқда Marca нашри. Азар сон қисмидан олган жароҳати боис мавсум бошини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.

Нашр маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи Ла Лига 3-тури доирасида "Вильярреал"га қарши кечадиган (1 сентябр) учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!