"Реал" мухлислари учун хушхабар! У Мадридга қайтишга ваъда берди

"Реал" Мадрид клуби дарвозабони Икер Касильяс “қироллик клуби”га қайтиш истаги борлигини маълум қилди.

Испаниялик посбон ўзининг твиттердаги саҳифасида 2015 йилнинг 23 май санасида "Хетафе"га қарши бўлиб ўтган ўйинни ёдга олди. Икер учун “Реал” либосидаги сўнгги учрашув бўлган "Сантьяго Бернабеу"даги баҳс 7:3 ҳисобида якунланган эди.

Посмотреть изображение в Твиттере

“Мадриддаги сўнгги баҳс. Бир кун мен албатта қайтаман”, - деб ёзади Касильяс.

38 ёшли Касильяс 1998-2015 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг, у “Порту”га кўчиб ўтди. 2019 йилнинг март ойида юрак хуружини бошдан кечиргач, футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!