Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" мухлисларига: Азарни кутманглар!

У жароҳатлар гирдобига тушиб қолди.

“Реал” вингери Эден Азар кутилган вақтда сафга қайтмайди. Испан нашрлари февраль ойи бошида бельгиялик футболчининг тахминан 3-4 ойда соғайишини маълум қилишган эди. Аммо у ҳали ҳам машғулотларда кўринмаяпти.

AS тарқатган хабарга кўра, Эден Азар фитнес залда шуғулланмоқда. У айнан жароҳатлар сабаб бу мавсум “Реал” сафида бор йўғи 13 та ўйинда иштирок этди холос.

“Реал” Азарни 2019 йилнинг ёзида “Челси”дан сотиб олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ