"Реал" МЮ ҳимоячисини нишонга олди
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йорони ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, Мадрид клуби франциялик ҳимоячи билан мудофаа чизиғидаги муаммоларни ҳал қилмоқчи. "Қироллик клуби" ёзда Йоро билан музокараларни бошлашни режа қилган. МЮ эса футболчи учун 70 миллион евролик таклиф бўлса уни сотишга тайёрлигини маълум қилган.
Ленининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, 20 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширишга эришди.
Фикрлар