“Реал” МЮнинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед"нинг "Реал" қизиқишларига сабаб бўлаётган футболчилар сони икки нафарга етди.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” дарвозабон Давид Де Хеа билан бирга манкуанликларнинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Маркус Рэшфордга ҳам қизиқиш билдира бошлади. Унга кўра 20 ёшли англиялик футболчи мадридликлар сафида ҳужум чизиғининг асосий фигураларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум АПЛда жами 25та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.