"Реал" "Негрейра иши" бўйича ФИФАга батафсил ҳисобот тақдим этмоқчи

  • 4 декабрь, 19:14
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби Негрейра давридаги испан ҳакамлиги масаласида жиддий қадам ташлашга тайёрланмоқда. Клуб 20 йилдан ортиқ вақт давомида Ла Лигада спорт хатолари қурбони бўлганини исботлаш учун ФИФАга кўплаб ҳужжатлар ва видеоларни ўз ичига олган батафсил ҳисобот тақдим этади, деб ёзади El Chiringuito.

Tecno

Деярли тайёр бўлган ҳужжат баъзи ҳакамларнинг қарорлари мунтазам равишда клубга зарар етказганини аниқлашга қаратилган.

Ушбу ташаббус "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўта кескин муносабатлар фонида пайдо бўлди, "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси Ламин Ямал яқинда "Реал"нинг доимий равишда шикоят қилиб, фирибгарлик қилаётгани, шунингдек, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта мадридликларни "Барселона"га нисбатан нохолис муносабатда бўлгани учун қоралаганидан кейин кескинлашди.

Ушбу ҳисобот орқали "Реал" нафақат ўз имижини ҳимоя қилишга, балки Испания ҳакамлиги бўйича халқаро мунозараларга ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!