"Реал"нинг уч ярим ҳимоячиси "Интер"га қарши ўйин олдидан дисквалификация қилинди
Goal нашри ёзишича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар Лигаси стартёқида жиддий муаммога дуч келмоқда. Миланнинг «Интер» жамоасига қарши биринчи ўйинда португалиялик мутахассис бир вақтнинг ўзида беш нафар ярим ҳимоячисиз қолиши мумкин.
Маълумки, Арда Гюлер, Эдуардо Камавинга ва Бернарду Силва дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Шу билан бирга, яқинда жароҳатдан қайтган Тьяго Питарч ва Орельен Тчуамени ҳам рўйхатга киритилган бўлса-да, уларнинг асосий таркибдан жой олиши эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи старт учрашувида «Реал» ва «Интер» бугун, сешанба, 8 сентябрь куни кечқурун ўзаро тўқнаш келади. Иккинчи турда «Реал» сафарда «Рома» меҳмони бўлади, «Интер» эса ўз майдонида «Брюгге»ни қабул қилади.

Фикрлар