"Реал" ўз юлдузларидан бирини сотиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби мавсум омадсиз якунланса, кескин қарорлар қабул қилиши мумкин. Ахборотларга кўра, агар жамоа шу йилни совринсиз якунласа, клуб ўзининг етакчи юлдузларидан бири билан хайрлашишга тайёр.

Onda Cero радиоси тарқатган маълумотга кўра, Килиан Мбаппе, Джуд Беллингем ва Винисиус Жуниорнинг келажаги савол остида қолган. Агар «Реал» навбатдаги мавсумни ҳам кутилган даражада ўтказа олмаса, шу учликдан камида бири сотилиши эҳтимол қилинмоқда.

Манба таъкидлашича, ҳозирча энг катта номзод сифатида Винисиус тилга олинмоқда. Унинг ўйин давомидаги интизоми ва майдондаги ҳис-туйғуларини назорат қила олмаслиги клуб раҳбариятини жиддий ўйга солаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!