Мадриднинг "Реал" клуби "Атлетико" дарвозабони Ян Облакни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Испан нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” 26 ёшли словакиялик посбонни 120 миллион евролик товон пулини тўлаб сотиб олишга тайёр. Айтиш керакки, агар ушбу трансфер амалга ошса, Облак дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 2018 йилнинг ёзида 35 миллион еврога "Челси"дан бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуани сотиб олган эди. Бироқ, унинг ишончсиз ўйинлари Мадрид гранди раҳбариятини янги посбон сотиб олишга ундамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
POP2224
05/10/2019 13:06
Atletikoni kuchsizlantirish