“Реал” осиёлик ҳужумчини оляпти

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хин Мин фаолиятини “Реал”да давом эттирадиган бўляпти

Мадрид клуби президенти Флорентина Перес 27 ёшли осиёлик футболчининг барқарор ўйинидан таъсирланган.

Лекин кореялик чарм тўп устасини Мадридга кўчириб келиш осон бўлмайди. “Тоттенхэм” раҳбари Даниэль Леви ҳужумчининг трансфери бўйича 150 миллион евродан паст таклифларни кўриб чиқмайди.

Сон Хин Миннинг жамоаси билан шартномаси яна уч йил давом этади. У жорий мавсумда 21 та ўйинда 9 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)