
"Реал" ўтган мавсумдаги мағлубиятлар сонини қайд этиб улгурди
Испания чемпионати 11-турида "Реал" Мадрид "Алавес"ни қабул қилиб 1:2 ҳисобида имкониятини бой берди.
Бу "қаймоқранглилар" учун чемпионат доирасида ўнта ўйиндаги учинчи мағлубият бўлди. Ўтган мавсумда "Қироллик клуби"нинг умумий мағлубиятлари сони учтани ташкил қилган ва жамоа Испания чемпионлигини қўлга киритган эди.
Айни дамда мадридликлар Ла Лигада 17 очко жамғариб, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар