"Реал" ўз етакчисини фақат битта шарт билан ПСЖга беришга тайёр
Парижнинг ПСЖ клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Родригога қизиқиш билдирмоқда.
"Defensa Central" нашрининг маълум қилишича, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике бразилиялик футболчини ўзи таркибида кўришни истамоқда. Агар ПСЖ ўз ярим ҳимоячиси Витиньяни келишувга қўшмаса “Реал” Родригони қўйиб юбориш ниятида эмас. Бундай айри бошлаш Франция грандига ёзги трансфер ойнасида форвардни қўлга киритиш учун ягона имкониятдир.
Португалиялик футболчи Мадрид клубининг узоқ вақтдан бери кўзлаб келаётган трансфери ҳисобланади.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 110 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирда Родригонинг трансфер бозоридаги нархи эса 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар