“Реал” ўз футболчисини 100 миллион еврога сотмади

“Реал” бугунги кунда энг кучли таркибга эга жамоа ҳисобланади. “Қироллик клуби” ўйинчиларини турли клублар ўз сафига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда.

Саудия Арабистони клубларидан бири мадридликларнинг бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитао учун 100 миллион евро таклиф қилди.

Милитао ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборган бўлса-да, бош мураббий Карло Анчелоттининг ундан умиди катта.

“Қироллик клуби” 26 ёшли ҳимоячини жамоанинг асосий фигураларидан бири сифатида тан олгани учун ҳам саудияликларнинг мўмай даромадли таклифини рад этди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони шайхлари Винисиус Жуниор трансфери учун 1 миллиард евро сарфлашга тайёрлигини билдирган, ҳужумчининг ўзига йилоик 350 миллион евро маош таклиф қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!