“Реал” ўз юлдузини сотиш учун “даҳшатли” нарх қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Defensa Central маълумотига кўра, Мадрид клуби тажрибали футболчини бу ёзда сотилиши керак бўлган ўйинчи, деб ҳисобламайди. Бироқ катта сумма берадиган даъвогар чиқса, мадридликлар таклифни кўриб чиқади.

«Қироллик клуби» Тчуаменининг трансфери бўйича фақат камида 120 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқади. Тчуаменига ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда ва клуб футболчининг маош бўйича талабларини қондиришга тайёр.

Орельен Тчуамени 2022 йилда «Монако»дан 80 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг «Қироллик клуби» билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!