"Реал" ўзининг трансфер рекордини янгилади

Мадриднинг “Реал” клуби битта трансфер ойнаси пайтида футболчилар харид қилишга маблағ сарфлаш бўйича рекордини янгилади.

“Қироллик клуби” жорий ёзги трансферлар пайтида жами 303 млн евро сарфлади. Аниқроғи, мадридликлар ушбу маблағлар эвазига Эден Азар (100 млн), Лука Йович (60 млн), Эдер Милитао (50 млн) Ферлан Менди (48 млн) ҳамда Родриго (45 млн) каби футболчиларни сотиб олди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг бу борадаги рекорди 258,5 миллион еврони ташкил этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!