«Реал» Питарчў бўйича таклифга жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг «Лилль» клуби 19 ёшли «Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячиси Тьяго Питарчни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, французлар Питарчни марокашлик ярим ҳимоячи Айюб Буаддига эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Буадди тез орада «Манчестер Сити» жамоасига ўтиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, «Реал» раҳбарияти футболчини «Лилль»га қўйиб юборишга рози бўлмади. Мадрид клуби француз томонидан келиб тушган таклифни рад этгани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Тьяго Питарч Ла Лигада «Реал» таркибида ўнта ўйин ўтказган ва икки марта голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!