"Реал" Погба ўрнига "Аякс" футболчисини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра "галактикослар" 22 ёшли голландиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг ўрнига муносиб кўришмоқда. Таъкидлаш керакки, ван де Бекнинг трансфери Погбаникидан деярли икки баробар арзон туради. Аниқроғи, амстердамликлар уни 65-70 миллион еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, ван де Бек ўтган мавсум “Аякс” сафида жами 59та ўйинда майдонга тушди ва 17та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!