"Реал" Погбанинг муқобилини Португалиядан топиб қўйди
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Реал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра ушбу трансферни амалга ошириш “қироллик клуби”га ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Боиси, Фернандешнинг агенти Жорже Мендеш мадридликлар билан жуда яхши алоқада.
Таъкидлаш керакки, “Реал” агар Погбани сотиб ололмаса, эътиборини айнан мана шу португалиялик футболчига қаратади.
Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсум “Спортинг” сафида жами 52та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар