Ads

"Tuttosport" сайтининг маълум қилишича, Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби Англия премьер лигасида тўп сурувчи Поль Погба борасида юқори темпда музокаралар олиб бормоқда.

"Манчестер Юнайтед"га футболчи учун испанияликлар 80 млн евро ва Гарет Бэйлни беришмоқчи. Бэйлнинг трансфер нархи 90 млн еврога баҳоланиб, Погба 170 млн еврога тенг миқдорда трансфер қилиниш эҳтимоли юқори.

Погба сўнгги мавсумда премьер лига доирасидаги баҳсларда 35 бор майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 бор ассистентлик қилди. Бундан ташқари 6 та сариқ карточка ҳам олган. "Қизил иблислар" билан францияликнинг шартномаси 2021 йилгача амал қилади.