“Реал” қадрламаган форвардни тўрт мамлакат клублари чақиряпти
“Реал” академиясидан етишиб чиққан ҳужумчи Гонсало Гарсиянинг якунланиб бораётган мавсумдан умиди катта эди. Мавсум бошланишидан аввал Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби уни асосий таркибга қўшганди.
Аммо ўтган ёз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ёш ҳужумчига мавсум давомида етарли имконият берилмади.
Айни пайтда “Қироллик клуби” Гарсия билан хайрлашишга тайёр. Футболчи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учуе Мадриддан кетишга рози.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига “Ювентус”, “Рома”, “Боруссия Дортмунд”, Испания ва Англиянинг бир нечта клубларидан чорлов бўлмоқда.
Футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 34 ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди ва 2 ассист қайд этди.

Фикрлар