"Реал" қишда янги футболчиларни жалб қиладими? Арбелоа аниқ жавоб берди!

CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа трансферлар мавзусидаги саволга жавоб берди. Мутахассис қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтиришни сўрамаганини очиқ айтди.

Tecno

"Менда ажойиб таркиб бор. Агар яна нимадир керак бўлса, “Реал” тарихида доим бўлганидек, бизда кучли ёшлар жамоаси мавжуд", — деди Арбелоа жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Айни пайтда Альваро Арбелоа "Реал"ни Испания чемпионати доирасида "Вильярреал"га қарши сафар ўйинига тайёрламоқда. Учрашув шанба куни, 24 январь санасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00'да старт олади.

Ҳозирда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Барселона"дан 1 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!