"Реал" қишки трансферлар учун 441 миллион евро сарфламоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жорий қишки трансферлар учун 441 миллион евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” давралар оралиғида 156 млн еврога айрим футболчиларини сотмоқчи, маблағнинг қолган қисмини эса кредит ҳисобидан тўлдирмоқчи. Мадридликларнинг асосий трансфер нишони сифатида ПСЖ форварди Килиан Мбаппе тилга олинмоқда. Бундан ташқари улар парижликларнинг бошқа бир ҳужумчиси – Неймарни сотиб олиш фикридан ҳам қайтишмаган.
Маълумот учун, “Реал” айни дамда Ла Лиганинг якунланган 4та туридан сўнг 8 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар