"Реал" раҳбарияти Анчелоттига бўлган ишончини йўқотяпти
"Реал" раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелоттига ишончини йўқотмоқда.
"Relevo" нашрининг хабарига кўра, Испания суперкубоги доирасида "Барселона"да учралган мағлубият ва Ла Лигада пешқадамдан 8 очко орта бораётгани сабабли Анчелоттининг "қироллик клуби"даги мавқеи заифлашди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги натижа мураббий учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Анчелотти раҳбариятнинг унга бўлган муносабати ўзгарганини сезиб турибди. Шу сабабли хато қилишга ҳаққи йўқ.
Карло қишки трансфер вақтида футболчи харид қилинмаганидан мамнунлигини айтган бўлсада, мураббий 6та мусобақада 15-16та футболчи билан иштирок этишга мажбур бўляпти. Хусусан, мутахассис Карим Бенземанинг ўрнига ҳужумчи олиб келишни хоҳлаган, аммо клуб бу сўровни амалга оширмади.
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоасига қарши майдонга тушади
Фикрлар