“Реал” раҳбарияти натижалардаги пасайиш сабабини аниқлади
"Реал" жамоаси раҳбариятининг фикрича, сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижаларнинг асосий сабабларидан бири футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги етарли эмаслиги деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, раҳбарият бу муаммо бартараф этилгандан сўнг жамоадаги вазият ўзгаришига ишонишмоқда. Фақат икки нафар ўйинчининг ҳолатига эътироз йўқ. Булар дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳужумчи Килиан Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" сўнгги 3 та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонишга эришди.



Фикрлар