"Реал" раҳбарлари Моуриньога кутилмаган вазифа ўйлаб топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» раҳбарияти Жозе Моуриньога кутилмаган вазифа юклатди. Клуб хўжайинлари португалиялик мутахассисни фақат бош мураббий сифатида эмас, балки жамоанинг оммавий ахборот майдонидаги «овози» ролида ҳам кўрмоқда.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, Моуриньонинг характери ва оммавий чиқишлардаги услуби «Реал» жамоаси жамоатчиликка етказмоқчи бўлаётган ғоя ва кайфиятга мутлақо мос келади.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью ўтган ёзда «Реал» жамоасини қабул қилиб олган эди. Ундан олдин у «Бенфика» клубида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!