"Реал" Рамос сабаб бўлажак юлдуздан қуруқ қолди

"Ливерпуль"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Хари Эллиотт "Реал" таклифини мадридликлар сардори Серхио Рамос сабаб рад этган.

Ўтган йил ёзги трансфер ойнаси вақтида ёш вундеркинд учун "Реал" ва "Ливерпуль" клублари жиддий қизиқиш билдирган, якунда 17 ёшли футболчи "қизиллар" фойдасига қарор чиқарган эди.

Гап шундаки, Эллиотт мадридликлар базасига ташрифи мобайнида клуб мутасаддилари жамоа сардори Серхио Рамос билан учрашув таклиф қилишган, бироқ хавбек - "Кечарасиз, таклиф учун раҳмат, бироқ Муҳаммад Салоҳга қилган ишлари сабаб Рамосни ёқтирмайман", - дея жавоб берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!