"Реал" Рамосга муносиб ўринбосар топиб қўйди
Мадриднинг “Реал” клуби 34 ёшли жамоа сардори ва ҳимоячиси ҳисобланган Серхио Рамосга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.
La Gazetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бу борада “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярни кўз остига олиб қўйган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Шкриньярга шунингдек "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"дан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, 24 ёшли словакиялик футболчи жорий мавсум “Интер” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар