"Реал" рақибига самурайни юбормоқчи
Примера иштирокчиси “Бетис” таркибини “Реал”нинг 18 яшар ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо билан кучайтирмоқчи.
Япониялик футболчи ўтган йили “Токио” клубидан Мадридга олиб келинган эди. Уни “Реал” ўз одатига кўра, ижарага бериб юборди. Кубо “Мальорка”да 24 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди ва Ла Лигада ўйнай олиш салоҳиятини намойиш этди.
Зинедин Зидан ҳозирги шогирдлари орасида Кубога асосий таркибдан жой топиб беролмайди. У яна ижарага берилади. “Бетис” бундан фойдаланиб қолмоқчи. “Реал Сосьедад” ҳам Кубоги қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар