Супер трансфер. “Реал” эшигингни оч, Де Брюйне келмоқда!
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин Де Брюйне мавсум якунлангач, жамоани тарк этишини маълум қилди.
Замонавий футболнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири сифатида тан олинган футболчи Мадридга кўчиб ўтиб, фаолиятини “Реал”да давом эттириш истагини билдирган. Албатта, Кевин даражасидаги футболчининг хоҳишини “Реал” раҳбарияти беэътибор қолдирмайди.
Маълумотларга қараганда, 28 ёшли бельгиялик футболчи анчадан бери Зинедин Зидан қўл остида футбол ўйнашни орзу қилади. Қолаверса, “Манчестер Сити”нинг икки мавсум давомида Чемпионлар лигасидан четда қолиши ҳам Кевиннинг жамоадан кетиш қарорига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Криштиану Роналду кетганидан кейин мадридликлар ҳақиқий етакчига муҳтож.
Жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 17 та голли пас берди.
Фикрлар