Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан кеча “Барселона”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Испания суперкубоги дастлабки баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “қироллик клуби” Криштиану Роналдунинг майдондан четлатилиши борасида баҳслашиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Балким бу ростан ҳам пенальти эмасдир. Аммо, бу вазиятда ҳакам ўта кескин қарор чиқарди. Айтишим мумкинки биз Роналду жавоб баҳсида майдонга тушиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги суперкубокнинг жавоб ўйини 16 август куни Мадридда бўлиб ўтади.