«Реал» Рюдигер билан шартномани узайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" жамоаси германиялик марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги келишувга кўра, футболчи 2027 йил 30 июнга қадар "Реал" шарафини ҳимоя қилади.

33 ёшли Рюдигер 2022 йил июлидан бери мадридликлар сафида ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у турли мусобақаларда жамоа таркибида 26 та ўйин ўтказиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

 

"Реал" таркибида Рюдигер 2024 йилда Испания чемпиони, 2023 йилда мамлакат кубоги соҳиби, 2024 йилда эса Испания суперкубоги ғолиби бўлди. Шунингдек, у жамоа билан бирга 2023 ва 2025 йилларда УЕФА Суперкубоги, 2024 йилда эса Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Илгарироқ футболчи Германиянинг "Штутгарт", Италиянинг "Рома" ва Англиянинг "Челси" клубларида тўп сурган. Германия терма жамоаси таркибида эса 2017 йилда Конфедерациялар кубогини қўлга киритган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!