Ads

Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Давинсон Санчес фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “қироллик клуби” 21 ёшли колумбиялик футболчига жиддий қизиқиб қолган ва улар бу йўлда “Тоттенхэм”ни ортда қолдиришлари мумкин. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ “шпорлар” Санчес учун 55 млн евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, амстердамликлар футболчи жорий мавсум жамоадан кетмаслиги ҳақиба хабар беришган.

Маълумот учун, Колумбия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум “Аякс” таркибида жами 46та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.