"Реал" "Сантьяго Бернабеу"дан фойдаланмайди

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг жорий мавсумининг қолган учрашувларини "Сантьяго Бернабеу"да ўтказмайдиган бўлди.

Клуб президенти Флорентино Перес уй учрашувларини машғулотлар майдонида давом эттириши ҳақида айтиб ўтди.

"Биз қолган учрашувларни "Альфредо Ди Стефано" аренасида ўтказишга қарор қилдик. Бу клубга "Сантьяго Бернабеу" устида яхшироқ ишлаш имконини беради", - дейди амалдор.

"Альфредо Ди Стефано" стадиони 2006 йилда фойдаланишга топширилган ва у 6 минг мухлисни бағрига сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!