"Реал" шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи

CHERY AUTO

"Реал" "Бавария" футболчиси Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, мадридликлар Олисе учун немис клубига 180 миллион евро таклиф қилишган режа қилган. "Бавария" Майкли қўйиб юбориш ниятида эмас. Аммо бундай катта миқдордаги таклиф клуб раҳбариятини музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиши мумкин. 

Франциялик вингернинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол киритди ва 20 та голли узатма амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!