"Реал" "Сити"га керак бўлмай қолган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал" "Манчестер Сити" ҳимоячиси КайЛ Уокерни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "TBR Football" нашри хабар берди.
Манба берган маълумотга кўра, унга "Бавария" ва "Милан"дан ҳам таклифлар бор. Аввалроқ, Пепнинг ўзи Уокер уни қўйиб юборишларини сўраётгани ҳақида хабар берганди.
Англиялик винбекка Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор, аммо Уокернинг ўзи Европада фаолиятини давом эттириш ниятида.
34 ёшли футболчи 2017 йилдан буён "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу вақт ичида у 17 та соврин ютишга муваффақ бўлган.
Фикрлар