“Реал” сўраган футболчини бир шарт билан берамиз!

“Боруссия” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида асосий юлдузларидан бири Жуд Беллингем билан хайрлашишга тайёр.

19 ёшли англиялик ярим ҳимоячига ҳозирнинг ўзидан бир неча гранд клублар оғиз солмоқда. Улар орасида “Реал”нинг имконияти юқори баҳоланяпти. Дортмундликлар ҳам қимматбаҳо футболчисини Мадридга жўнатиш орқали ҳам молиявий, ҳам ўзига керакли футболчи бўйича савдо қилмоқчи.

“Боруссия” мутасаддилари “Реал”га тегишли бўлган Браим Диасни Беллингемнинг трансферига қўшишни сўраяпти. Ҳужумкор футболчи ўтган мавсумдан бери ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Томонлар мавсум охирига қадар трансферлар масаласида бир тўхтамга келишиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!