Ads

Хабарингиз бор кеча “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн 120 млн евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра ушбу трансфернинг 20 фоизи 28 ёшли французнинг собиқ жамоаси ҳисобланган "Реал Сосьедад" ҳисобига ўтказилади. Аниқроғи, “Сосьедад” Гризманнинг трансферида 24 млн евро ишлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2009-2014 йилларда “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг “Атлетико”га кўчиб ўтган.