“Реал” сотиб юборган уч футболчисини ортга қайтаради

“Реал” клуби раҳбарияти жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Клубнинг трансфер сиёсатида ҳам энди бошқача ёндашув бўлади.

Хусусан, “Қироллик клуби” бош жамоаларга сотиб юборилган уч нафар тарбияланувчисини  қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Мадридга қайтармоқчи.

Маълумотларга кўра, мадридликлар  Италия чемпионатида “Комо” шарафини ҳимоя қилаётган марказий ҳимоячи Хакобо Рамонни 8 миллион евро, унинг жамоадоши — ҳужумкор яримҳимоячи Николас Пасни эса, 9 миллион евро эвазига қайта сотиб олишни кўзлаяпти.

Шунингдек, клуб “Штутгарт”га сотиб юборилган таянч ярим ҳимоячи Чема Андресни 10 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни ҳам мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!