“Реал” суперфутболчи трансфери бўйича иш бошлади
Мадриднинг “Реал” клуби мутасаддилари раҳбарият нишонидаги футболчи – “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш устида иш олиб бормоқда.
Мадридликлар жамоанинг 29 ёшли испан футболчисига ўхшаш сифатларга эга ўйинчига эҳтиёжи бор, деб ҳисоблаяпти.
Бу ҳақда The Touchline аккаунти журналист Маттео Мореттога таяниб хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” вазиятдан хабардор ва агар Родрининг ўзи кетишни истаса, трансферга тўсқинлик қилмайди.
Аввалроқ Родри интервьюсида “Реал”га ўтиш эҳтимолини истисно қилмаган эди.
2024 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери “Манчестер Сити”да ўйнамоқда.
Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар