“Реал” суперфутболчи учун Родригони “қурбон” қилади

  • 25 сентябрь, 16:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббий Хаби Алонсо бошчилигида янги лойиҳани амалга ошириш жараёнида таркибни мунтазам кучайтириб бориш режасини ҳаётга тадбиқ этишга урғу қаратяпти.

Tecno

Мадридликларнинг навбатдаги нишони “Олтин тўп” соврини танловида кучли учликдан жой олган “Пари Сен-Жермен” вакили Витинья бўлди.

Витинья фаолиятининг чўққисига чиқди. 25 ёшли футболчи ПСЖга Франция чемпионлигини ва Европа Чемпионлар лигасининг ғолиблигини қўлга киритишда катта ёрдам берди. Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигасида чемпион бўлишига ҳисса қўшди.

Португалиялик юлдуз жисмоний кўрсаткичлари ва майдонни яхши кўра олиш қобилиятига таянган ҳолда майдон марказида жамоасининг устунлигини таъминлаб туради. Айнан мана шу хусусиятлао “Қироллик клуби” эътиборини тортяпти.

“Реал” президенти Флорентино Перес бу ўйинчи Хаби Алонсо жамоасини сезиларли даражада кучайтиришини, ПСЖ ва парижликлар бош мураббийи Луис Энрике уни осонликча қўйиб юбормаслигини яхши билади.

Шу боис, мадридликлар Париж суперклубига уларда қизиқиш уйғотиб келаётган Родригони бермоқчи. Шунингдек, қўшимча тарзда 50 миллион евро миқдорида бадал пули ҳам таклиф қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!