
"Реал" таркибида яна йўқотиш. Бу гал дарвозабон сафдан чиқди!
"Реал Мадрид" клуби расман маълум қилишича, дарвозабон Андрей Лунин кечаги машғулот пайтида ўнг қўлидан жароҳат олган ва шу боис "Мальорка"га қарши Ла Лига учрашуви учун қайдномадан чиқарилган. Унинг ўрнига Фран Гонсалес жамоа рўйхатига киритилди.
Айни пайтда, "Реал" таркибида жароҳатлар туфайли 10 нафар асосий футболчи сафдан чиққан. Улар орасида Антонио Рюдигер, Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Лукас Васкес, Давид Алаба, Эдуардо Камавинга, Винисиус Жуниор ва Родриго каби муҳим ўйинчилар бор. Шунингдек, жарима туфайли Орельен Тчуамени ҳам учрашувда иштирок этмайди.
Футболчининг жароҳати қанчалик жиддийлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилмади. Шу билан бирга, қачон сафга қайтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмади.
Фикрлар