“Реал” Трентга қанча маош бериши ошкор бўлди
Ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга интилаётган “Реал” бу позицияга асосий нишон сифатида “Ливерпуль” ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни белгилаган.
Англиялик ўйинчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Агар “Ливерпуль” ўз тарбияланувчисини клубда қолишга кўндира олмаса, “Реал” уни эркин агент сифатида бепул қўлга киритиши мумкин бўлади.
CaughtOffside нашрининг маълум қилишича, мадридликлар 25 ёшли футболчига 2030 йилгача давом этадиган узоқ муддатли шартнома таклиф қилади.
Унга кўра, Трент испанларнинг таклифини қабул қилса, ҳар мавсум учун 15 миллион фунтга яқин маош олади.
Трент Александер-Арнольд “Ливерпуль” асосий таркибига қабул қилинганидан бери барча турнирларда 321 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, 19 та гол ва 83 та ассист қайд этишни ҳам уддалаган.
Фикрлар