“Реал” уч юлдузни шубҳа остига олди

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клубида уч нафар юлдуз футболчининг келажаги бўйича шубҳалар мавжуд. Гап Винисиус Жуниор, Даниэль Карвахаль ва Антонио Рюдигер ҳақида бормоқда.

Tecno

ESPN хабарига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти бу футболчиларнинг кейинги мавсум ҳам  жамоада қолишига тўлиқ ишончи комил эмас.

25 ёшли Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, 33 ёшли Карвахаль ва 32 ёшли Рюдигернинг шартномалари эса келаси ёзда ўз якунига етади.

Винисиус Жуниор ўта катта маош талаб қилаётгани “Реал”га у билан янги битим имзолаш имконини бермаяпти.

Клуб кейинги пайтда таркибни ёшартириш сиёсатига эътибор қаратаётгани боис, Карвахаль ва Рюдигерга янги шартнома таклиф қилинмаслиги эҳтимоли ортиб боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!