Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Челси"га қарши дастлабки ўйинда ҳакамлик билан боғлиқ бўладиган муаммолардан қўрқмоқда.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби” УЕФА уларни жазолаш учун ҳакамлардан фойдаланишидан чўчимоқда. Чунки “Реал” президенти Флорентино Перес УЕФАга қарши бош кўтариб, Европа Суперлигасига асос солган эди. Ташкилот айнан шунинг учун "Реал"дан қасос олиши мумкин.

Айтиш лозимки, "Реал" Суперлигани тарк этмаган 3 та клубдан бири ҳисобланади. Мадридликлардан ташқари “Барселона” ва “Ювентус” ҳам ўз қарорини ҳозирча ўзгартиргани йўқ.

"Реал" - "Челси" учрашуви 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)