"Реал" ва "Барселона" "Боруссия" Дортмунд юлдузи учун кураш бошлади

Ла Лиганинг икки гранди - "Реал" ва "Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Жейдон Санчо учун кураш бошлади.

Bild нашрининг маълум қилишича ушбу жамоалар 20 ёшли англиялик футболчини мавсум якунлангач ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Айтиш керакки, унга шунингдек МЮ ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда.

Ўз навбатида дортмундликлар ҳам Санчони сотишга қарши эмас, аммо улар футболчини 100 млн евродан камига қўйиб юборишмайди.

Маълумот учун, Санчо “Боруссия Д” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 68 та ўйинда майдонга тушди ва 18 та гол ҳамда 30 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!