"Реал" ва "Барселона"га битта футболчи керак

  • 11.02.2026 17:04
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Испаниянинг икки гранди "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, аргентиналик марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг хизматларига Испаниянинг икки етакчи клуби "Реал Мадрид" ва "Барселона" жиддий қизиқиш билдирмоқда.  "Mundo Deportivo" нашри берган маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" ёзги трансферлар бозорида марказий ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилган. Шу сабабдан ҳам Ромеро мадридликларнинг асосий трансфер нишонига айланган. Бундан ташқари, 27 ёшли футболчи учун Каталониянинг "Барселона" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ромеронинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. "Трансфермаркт" портали ҳимоячини 60 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда умумий 28та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!