"Реал" ва "Боруссия Д" ёзда супер ҳужумчилар рокировкасини амалга ошириши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби мавсумлар оралиғида "Боруссия" Дортмунд билан йирик трансферни амалга ошириши мумкин.
Marca нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” дортмундликларнинг норвегиялик форварди Эрлинг Холандни ўз сафида кўрмоқчи ва унинг трансферига сербиялик ҳужумчиси Лука Йовични қўшиб беришга ҳам тайёр. Айтиш керакки, Йович “Айнтрахт” сафида Бундеслигада ёрқин ўйинлар кўрсатган ва шунинг натижасида “Реал”га кўчиб ўтган эди. Аммо, унинг Мадридда ишлари юришмади. Шу боис у яна ўзи учун қадрдон бўлган лигага қайтиши мумкин.
Холанднинг айни дамдаги трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда. Йовичники эса 40 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар